Неча йилки мен сени ишқингда бехад ёнаман На фироқ даштидаман, на ишқ майингдан қонаман На ишқ майингдан қонаман Келмасанг гар кўзларим йўлингга зор ҳайронаман Сен ки шаъми шуладурсан, мен сенга парвонаман... Мен сенга парвонаман Мен мухаббат назмида бир шоири девонаман Неча йилки мен сенинг ишқингда бехад ёнаман На фироқ даштидаман, на ишқ майингдан қонаман Келмасанг гар кўзларим йўлингга зор хайронаман Йўлинга зор хайронаман... Тинглаюрман жон ила, жонга малҳамдир сўзинг Кўкрагимга тиғ урар ул қаро икки кўзинг Ул қаро икки кўзинг... Бу вафо дунёсида биру боримсан ўзинг Эй санам хажрингда абгор бир дили вайронаман Бир дили вайронаман... Кел гўзал бир зумга ўлтир, кетма ёнимдан йироқ Юрагим ўт ичра қолди сени бир кўргандаёқ Бу ғариб, ўксик дилимга ёққин энди сен чироқ Қийнама, кел энди маҳваш бир ғариб ғамхонаман Бир шоири девонаман Девонаман... Девонаман...